Давлат идораларида ходимлар сони қисқартирилади
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
18300Келгуси беш йилда давлат идоралари штатларини оширишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ЎзЛидеп қурултойидаги нутқи давомида айтиб ўтди.
“Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради”, дейди Мирзиёев.
Қайд этилишича, рақамлаштириш ва қатор функцияларни хусусий секторга бериш ҳисобига штатлар қисқартириб борилади.
Шунингдек, давлат хизматчилари учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.
LiveБарчаси