Давлат идораларида ходимлар сони қисқартирилади

Local

image

Келгуси беш йилда давлат идоралари штатларини оширишга йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ЎзЛидеп қурултойидаги нутқи давомида айтиб ўтди.

“Барча бўғиндаги ижро идоралари раҳбарлари – хоҳ у вазир бўлсин, хоҳ қўмита раиси, бир йиллик иш дастури ва амалга оширадиган лойиҳаларини жамоатчиликка очиқ эълон қилиб боради”, дейди Мирзиёев.

Қайд этилишича, рақамлаштириш ва қатор функцияларни хусусий секторга бериш ҳисобига штатлар қисқартириб борилади.

Шунингдек, давлат хизматчилари учун узлуксиз малака ошириш, натижадорликни баҳолаш ва лавозим бўйича кўтарилиш мезонлари белгиланади.


Tags

Rate Count

1008

Rating

3

Rate this article

Share with your friends