Давлат думаси спикери бошқа маҳсулотлар экспортини ҳам рублга ўтказишни таклиф қилмоқда

Олам

image

Рублга экспорт қилинадиган товарлар рўйхатини кенгайтириш, жумладан, дон, нефть ва ёғочни Россия валютасига сотиш тўғри бўлади. Бу ҳақда Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин сўз очди. 

"Европа давлатларида рублда тўлаш учун барча бозор имкониятлари мавжуд. Бунда ҳеч қандай фожиа йўқ. Пул бор, лекин товар йўқ бўлганда вазият анча ёмонроқ бўларди. Агар сиз газ олмоқчи бўлсангиз, рубль топинг”, деб ёзади у Telegram-каналида. 

Шунингдек, у Россия фойдасига рублда эскпорт қилинадиган товарлар рўйхатини ҳам кенгайтиришни таклиф қилган. Булар: ўғитлар, дон, нефть, кўмир, металлар, ёғоч.

Володин Россия Президенти Владимир Путиннинг дўст бўлмаган мамлакатларга газ етказиб бериш учун тўловларни рублга ўтказиш бўйича қарорини тўғри деб баҳолаган. 

“Давлат Думаси депутатлари уни қўллаб-қувватламоқда”, дейди у. 

Давлат Думаси спикери, шунингдек, европалик сиёсатчилар “суҳбатларни тугатиши, ўз мамлакатлари рублда тўлай олмаслиги учун баҳона излашни бас қилиши” кераклигини таъкидлаган.  

“Уларнинг ўзлари Россия бу валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблардан воз кечиши,  доллар ва еврога бўлган ишончни бузиш учун ҳамма нарсани қилдилар”, дейди у. 

У Россияга дўст бўлмаган ва санкция қўллаган мамлакатларга юзланиб, чекловлар орқали Россияни эмас, балки ўзларини қийин аҳволга солганларини урғулади.  

“Шу муносабат билан мен дўст бўлмаган мамлакатларнинг миллий парламентларидаги ҳамкасбларимга мурожаат қиламан. Рубль билан ҳисоб-китоблар масаласига жиддийроқ муносабатда бўлинг. Бизни санкциялар сиёсати билан изоляция қилишга уриниб, ўзингизни изоляция қилдингиз. Қабул қилган қарорларингиз учун жавоб беришингиз керак”, дейди Володин.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин дўст бўлмаган мамлакатларга табиий газ етказиб бериш учун тўловларни рублда қабул қилишга кўрсатма берганди. Унга кўра, Россия томонининг эндиликда Европа Иттифоқи ва АҚШга маҳаллий товарларни доллар ва еврода етказиб беришидан маъно йўқ.

“Шунинг учун, МЕН дўст бўлмаган давлатларга етказиб берилаётган табиий газимиз учун тўловларни қисқа вақт ичида Россия рублига ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга қарор қилдим”, дея таъкидлаган Путин.

Президентнинг қўшимча қилишича, Россиянинг дўст бўлмаган давлатлар билан газ ҳисоб-китоблари рублга айлантирилгач, хорижий истеъмолчилар зарур операцияларни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши керак. Яъни газ сотиб олишни хоҳлаган давлат аввало Россиядан рубль олиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг