Давлат бюджетидан фарзандларини хорижга юборган самарқандлик мулозимга чора кўрилди (видео)

Жамият

image

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Музаффар Ҳамдамов Россияга юборилган расмий делегация таркибига ўз ўғли ва жиянини қўшиб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Коррупцияга қарши кураш агентлиги Акмал Бурхонов қонунбузарларга нисбатан чора кўрилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, иқтидорли ёшлар ўрнига фарзанди ва жиянини хорижга юбормоқчи бўлган самарқандлик амалдор 28 млн сўмни бюджетга қайтарган. Хорижга юборилган 8 нафар ўқувчидан 4 нафари бевосита бошқарма бошлиғининг ўғли ва жияни, яна икки нафари ўша ерда ишловчи бухгалтер ва методистнинг фарзанди экани ўртага чиққан.

Бурхонов ушбу ҳолатга алоҳида тўхталиб ўтган ва Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мансабдор шахслари томонидан қонунбузарликка йўл қўйилгани исботини топгани қайд этилган.

Аниқланишича, ютуққа эришган ёшлар ўрнига раҳбарнинг фарзанди ва жияни хорижга юборилган. Натижада мазкур ҳолат бўйича кўрилган чоралар доирасида Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига қарашли амалдорлар маҳаллий бюджетга 28 миллион сўм маблағни қайтариб берган.

“Агар бюджетга зарар келтирилган бўлса, унга ва таниш-билишчилик ҳолатига йўл қўйгани учун биринчи ўринда бошқарма бошлиғига ва бошқа мансабдорларга кескин чора кўриш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига лавозимдан озод этишгача бўлган тақдимнома киритдик”, дейди Бурхонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат бюджети самарқандлик амалдорлар Музаффар Ҳамдамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг