Давлат божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат миқдори қанча? (видео)
Жамият
−
31 Март 2020
6607Коронавирус инфекцияси бошқа давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам тарқалиши бошланганидан сўнг, аҳоли орасида озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши ҳақида кўплаб саросималар пайдо бўлди. Ушбу масала юзасидан карантин даври бошланишидан олдин Давлат Божхона қўмитаси расмийлари билан суҳбат олиб борган эдик. Мавзуга яна қайтиб, QALAMPIR.UZ айни вақтда божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётгани бўйича Қўмита вакилларига юзланди.
Маълум бўлишича, 2020 йил 30 март ҳолатига кўра 47,6 млн АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Булар:
• Кунгабоқар ёғи – 3900 тонна,
• Ун – 3600 тонна,
• Буғдой – 79 900 тонна,
• Гўшт – 2700 тонна,
• Шакар – 3400 тонна,
• Сут маҳсулотлари – 446,7 тонна,
• Қуруқ чой – 70,9 тонна,
• Макарон – 518,5 тонна,
• Вафли ва печенъе – 295,1 тонна,
• Болалар овқатлари – 289,5 тонна,
• Консерваланган сабзавотлар – 901,8 тонна,
• Ярим тайёр овқатлар – 179,5 тонна,
• Био қўшимчалар – 434,8 тонна,
• Маргарин – 3100 тонна,
• Пальма ёғи – 2200 тонна,
• Шоколад – 534,2 тонна,
• Банан – 851,1 тонна
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича тақчиллик кузатилиши юзасидан ҳатто тахмин ва эҳтимолларнинг ўзи йўқ. Бу халқнинг бошидан не-не кунлар, урушлар, оғир даврлар ўтмади, дейсиз. Лекин, ҳеч қачон нон-туз учун ёқалашмади, қардошига мушт кўтармади. Бирники мингга, мингники туманга деб бир майизни қирқ бўлди. Бу афсона эмас, ҳақиқат. Шундай экан, ҳақиқий ихлосли инсонларнинг ишончи ва мустаҳкам имони ана шундай вақтда давлатнинг ёнида туриб беришда кўринади. Кечагидек ўзини бозорлару дўконга уруш, оч қолаётгандек дўконларни бўшатиб, ур-йиқит билан рўзғорни тўлдириш Иккинчи жаҳон урушида бегона халқлар болаларига эшигини очган, дастурхонидан жой берган ўзбек халқига ярашмайди.
LiveБарчаси