Давлат Бобонов нуфузли мусобақада иштирок этмайди
Спорт
−
03 Февраль 2023
3756Дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов Париж “Катта дубулға” турнирида иштирок этмайди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, -90 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Давлат Бобонов кичик жароҳати боис, мусобақани ўтказиб юборади. Шундай қилиб, турнирда Ўзбекистон шарафини умумий 7 нафар дзюдочи ҳимоя қилади.
Таркиб:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров;
-66 кг: Сардор Нуриллаев;
-66 кг: Бобур Ваджиев;
-73 кг: Муроджон Йўлдошев;
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев;
+100 кг: Алишер Юсупов;
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров.
Маълумот учун, Париж “Катта дубулға” турнири 4-5 февраль кунлари ўтказилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023