Дастлабки ҳисоб-китоб: Венесуэладаги кучли зилзила оқибатида қанча одам ўлгани айтилди

Олам

image

Венесуэла соҳиллари яқинида содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали икки кучли зилзила оқибатида камида 32 киши ҳалок бўлди, қарийб 700 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакатнинг вақтинча президенти Делси Родригес давлат телеканали эфирида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўнлаб бинолар қулаб тушган ва ҳозирда имкони борича кўпроқ инсонларни қутқариб қолиш учун кенг кўламли қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

“Ўнлаб бинолар вайрон бўлди ва ҳозир биз имкон қадар кўпроқ инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда жадал қутқарув ишларини амалга оширмоқдамиз”, деган Делси Родригес.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Геология хизмати Венесуэла соҳиллари яқинидаги икки кучли зилзила оқибатида қурбонлар сони 10 мингдан 100 минг нафаргача етиши эҳтимоли борлигини маълум қилган эди. Идора ҳисоб-китобларига кўра, бундай сценарий рўй бериш эҳтимоли 44 фоизни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг