Дарахтларни кесиш оқибатида етказилган зарар миқдори қандай аниқланади?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш қонунга кўра қатъий жазоланади. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дарахтларни кесиш оқибатида етказилган зарар миқдори қандай аниқланиши ҳақида маълумот берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан бундай ҳуқуқбузарликлар учун етказилган зарарни ундириш миқдорлари белгиланган. 

Етказилган зарар суммалари базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) белгиланган  коэффициентга (миқдор) нисбати билан ҳисобланади. Жумладан:

  • йўқ қилинган ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикастланган ҳар бир дарахтнинг танаси ер билан туташган жойидан ўлчанган диаметрига нисбатан 1 ва ундан ортиқ;
  • ноқонуний кесилган саксовул, черкез, қандим, юлғун ва бошқа ёввойи ҳолда ўсувчи буталар ҳажмига нисбатан, ҳар 1 метр квадрат учун 3 ва 14;
  • ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилган ҳар бир дарахт ва бута сонига нисбатан 1 дан 4 коэффициентларгача белгиланган. 

Бунда йўқ қилинган, шикастланган ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикастланган ҳар бир дарахтнинг кам қийматлилиги ёки қимматбаҳо навлиги ва 100 ёшдан ошган ёки ошмаганлиги инобатга олинади.

Масалан, бир дона 100 ёшга тўлмаган павлония дарахти ўсишдан тўхташ даражасида кесилди. Бунда дарахтнинг ер билан туташ қисми (танасининг) айланма узунлиги 65 см, яъни диаметри 20,7 sm.ni ташкил этди. Павлония дарахти қимматбаҳо навли дарахт ҳисобланган. Бу ҳолатда зарар миқдорини ҳисоблаш  коэффициенти 25 ни ташкил этади:

Зарар = 25 х БҲМ = 25 х 330 000 сўм = 8 250 000 сўм 

Мораторий давр учун = Зарар х 2 = 8 250 000 х 2 = 16 500 000 сўм

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

зарар Дарахтлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made