Дания ўзига хос чекловлар билан карантинни кучайтирди
Олам
−
24 Октябрь 2020
3745Дания ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун 10 кишигача бўлган гуруҳларда учрашувлар чекловини кучайтиришга қарор қилди. Шунингдек, 22:00 дан кейин спиртли ичимликлар сотилишини тақиқлади. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.
Мамлакат фуқаролари, шунингдек, барча ёпиқ жамоат жойларида, масалан, супермаркетларда ниқоб тақишлари мажбурий этиб белгиланди.
Учрашувлар иштирокчилари сонидаги чеклов камида тўрт ҳафта давомида амал қилади ва соат 22:00 дан кейин алкоголь маҳсулотларини сотиш тақиқланиши ва ниқоб тақиш талаби 2 январгача давом этади.
"Биз касалхонага ётқизилишлар сонининг зудлик билан ва кескин кўпайишига тайёр бўлишимиз керак", деди Дания соғлиқни сақлаш вазири Магнус Хойнике мамлакат кунлик 859 та коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатларини қайд этар экан.
Хойнике, шунингдек, Дания 5,8 миллион аҳолиси учун COVID-19 вакциналарини етарли миқдорда сотиб олишини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, бу борада Johnson & Johnson Denmark компанияси билан шартнома имзоланган.
Маълумот ўрнида, Данияда 38,6 минг аҳолида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касаллик оқибатида 697 нафар бемор вафот этган бўлса, 31,2 минг киши тўлиқ соғайди.