Дана Уайт ҳаётини қайси UFC жангчисига ишонишини маълум қилди
Спорт
−
16 Сентябрь 2023
13903UFC президентлигини ташкилот бош директори лавозимига алмаштирган Дана Уайт сўнгги юз йилда машҳур бўлган қайси жангчига ҳаётини ишониши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Агар сўнгги юз йил ичидаги ҳаётинг учун жанг қиладиган биттасини танлаш керак бўлса, у ким бўларди?" деган саволга “Жон Жонс”, деб жавоб берган Уайт.
2020-йил август ойида енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини расман тарк этган 36 ёшли Жон Жонс уч йиллик танаффусдан сўнг шу йилнинг март ойида жанг ўтказди ва биринчи раундда Сирил Ганни бўғиш услуби билан мағлуб этди.
11 ноябрь куни Нью-Йоркдаги UFC 295 мусобақасида америкалик жангчи ўз ватандоши Стипе Миочичга қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Шу жангдан кейин Жонс профессионал фаолиятини якунлаши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь