Дюмфрис “Реал” футболчисига айланди – Романо

Спорт

image

Мадриднинг “Реал Мадрид” клуби “Интер” ҳамда Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Дензел Дюмфрисни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди. 

Манба маълумотига кўра, келишув тўлиқ якунланган ва трансфернинг барча тафсилотлари келишиб олинган.

Таъкидланишича, “Реал Мадрид” 30 ёшли футболчининг шартномасида кўзда тутилган 20 миллион евролик товон пули бандини фаоллаштиради. Шунингдек, нидерландиялик футболчининг ҳам “Реал Мадрид”га ўтишга розилик билдиргани қайд этилмоқда. Трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда Дензел Дюмфрис барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Real Madrid” “Inter” Denzel Damfris

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг