Дам олиш кунлари ёздек иссиқ бўлади
Бу қизиқ
−
02 Май 4684 1 дақиқа
Ўзгидромет 3-4 май кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди.
Унга кўра, дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво 33-35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача исийди. Мутахассисларга кўра, бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат 29-31 даража, 3-4 май кунлари 32-35 даража иссиқ бўлади.