Якшанба куни айрим ҳудудларга сел келиши мумкин
Бу қизиқ
−
22 Апрель 2022
10966Жорий йилнинг 24-25 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Бугун, 22 апрель куни Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистоннинг айрим туманларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати 25-28 даража атрофида бўлади.
Эртага, 23 апрель куни Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда Волгабўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Якшанба куни нам ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундузи 20-25 даражадан юқори бўлмайди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кузатилади.
25 апрель душанба куни ҳам Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь