Дам олиш кунлари Туркманистондан иссиқ ҳаво оқими киради
Бу қизиқ
−
24 Июль 2020
8453Бугун, 24 июль куни Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларига Волгабўйи районлари устида шаклланган нисбатан салқин ва кам нам ҳаво оқими кириши давом этмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилояти бўйича, республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳарорат 35-38 даража атрофида бўлади, жанубда айрим жойларда 40-42 даражагача етиши мумкин.
Дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди.
Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.
LiveБарчаси