Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай ҳарорат кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
15 Ноябрь
6416Ўзгидромет 16-18 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини маълум қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16 ноябрда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 17 ноябрда 1 даража совуқ-4 даража илиқ, 18 ноябрда 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқ, 17-18 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқ, 17-18 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 16 ноябрда 12-17 даража илиқ, 17-18 ноябрда 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 16 ноябрда 7-12 даража илиқ, 17-18 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 16 ноябрда 0-5 даража илиқ, 17-18 ноябрда 3-8 даража илиқ бўлади.