Дам олиш кунлари очиқ ва қуёшли ҳаво кузатилади

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази маълум қилди.

30 апрель куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ атрофида бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 29-31 даража иссиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гидрометеорология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг