Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 23-24 август кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати 35-37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24 куни 32-35 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 20-22 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг