Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
17 Март 2023
11408Эртага, 18 март куни Республиканинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон орқали Каспий денгизидан келаётган циклон билан боғлиқ бўлган булутли массивлар кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 18 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
19 март, якшанба ва 20 март, душанба кунлари республика ҳудуди бўйича нам циклон ўтишида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Баъзи вилоятларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида 20 март куни ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди ва 17-20 даража илиқни ташкил этади.
17-19 март кунларида республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
21 март – “Наврўз” байрами нишонланадиган куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво ҳарорати кузатилади. Ҳарорат 22-25 даражага кўтарилади.
17-21 март кунлари Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кучсиз шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари 21-23 даража илиқ бўлади.
19 март, якшанба куни кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 5-10 м/с тезликда эсиши сақланиб туради, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
20 март, душанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.