Дам олиш кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Бу қизиқ
−
05 Январь
9913Ўзгидромет 6-8 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 7 январда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 7 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, ҳамда Сирдарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди, 7-8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ, 7 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ, 7 январда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 2 даража совуқ -3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 7 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6 январда кечаси 1 даража совуқ -4 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 7 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 8 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.