Дам олиш кунлари айрим ҳудудлар 27 даражагача исийди
Бу қизиқ
−
14 Март
1641Ўзгидромет 15-17 март кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 16 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ; 17 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 17 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ, 17 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 17 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 16-17 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 мартда кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 16 мартда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ; 17 мартда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16-17 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси