Дам олиш кунлари аномал иссиқ кузатилади

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7-10 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳодиса Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқдир. 

Дам олиш кунларида иссиқ яна кучаяди, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даражагача исийди, кечалари эса 22-27 даража атрофида, республиканинг чўл ҳудудларида баъзи жойларда 30 даражагача бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Республика ҳудудининг катта қисмида бу ёзнинг энг иссиқ бошланишидир. Масалан, Тошкентда ушбу йилгача июнь ойининг биринчи ҳафтасида ҳароратнинг мутлақ (абсолют) максимуми 37-39 даражадан юқори бўлмаган. 

Дам олиш кунлари республика бўйича шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

“Ҳурматли мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари шунга эътибор берингки, ҳаво ҳарорати 2 метр баландликда ва сояда ўлчанади!

Дам олиш кунлари айрим тоғли ҳудудларда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқаёғиш эҳтимоли бор”, дея қўшимча қилган Ўзгидромет.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг