Дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражачага кўтарилади

Бу қизиқ

image

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Куннинг биринчи ярмида Сурхондарё вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд вилояти, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг тоғ олди ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Қиш фаслининг охириги кунларида Эрон ҳудудларидан ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиққача, жанубда 23-25° илиққача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.

Республика ҳудудининг каттта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февраль куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунги ҳарорат бироз пасаяди, аммо қиш фаслининг охири учун бўлган меъёрий қийматлардан юқори бўлади.

25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made