Дам олиш куни об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
20 Сентябрь 2025 5205 1 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 20-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бугун чўлли ҳудудларда ва республика жанубида, эртага, 21 сентябрь куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузи ҳарорат 32-34 даражага етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади. Шимолда ва чўл ҳудудлардаги баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун, 20 сентябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 28-30 даража, эртага, 21 сентябрь куни 32-34 даража атрофида бўлади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025