Даҳшатли қурол ва ундан сақланиш тўғрисида Раҳимберди домла Раҳмонов билан суҳбат

Фойдали

Рамазонда кўзда тутилган фазилатлар бисёр. Мана шулардан биттаси – инсон тилини ҳам эътиборли қилишга ўргатади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам инсонларни нафақат емоқ-ичмоқдан, балки феъл-атворда бўладиган иллатлардан сақланишни ҳам тавсия қилганлар.

Рамазон суҳбатлари доирасида Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов билан бугунги суҳбатимиз мавзуси ҳам ана шу ҳақида бўлди.

“Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Ким Аллоҳга ва охиратга иймони бўлса, гапирса яхши гапни гапирсин, бўлмаса жим турсин”. Расули Акрам алайҳиссалом биздан ширин забонли, ширин суханли бўлишга тавсия этмоқдалар. Айниқса, улуғ бир фурсат – Рамазонда тилимизни эҳтиёт қилишга, бақир чақир қилмаслик, ғийбат, ёлғон, туҳмат, умуман бизнинг номаи аъмолимизга ёмон иллат бўлиб ёзиладиган амаллар тилимиздан содир бўлмаслиги керак.

Рамазон тавба қиладиган ой. Бу – истиғфор айтиладиган, Қуръон ўқийдиган, кўпроқ дуо қиладиган, самимийликни изҳор этадиган, Аллоҳ таолога хуш ёқадиган фазилатли ой”, деди суҳбатдошимиз.

Раҳимберди домла Раҳмоновнинг айтишларича, Ҳазрати Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари елкаларига тушиб турган, тундек қоп-қора бўлган. Қад-қоматлари келишган, ширинсухан инсон бўлган эканлар. 

“Шу сабаб биз, Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматлари фақат ширин сўз айтишга, фарзандларимизга, дўстларимизга, қавму-қариндош ва ёру дўстларимизга, айниқса, мана шу кунларда яхши сўзлар билан мурожаат қилишимиз лозим. 

Бугунги кунда энг қудартли қурол ҳам тил бўляпти. Тил оилаларни бузиб юборяпти. Тил бу мамлакатларни бир-бирига тескари қилиб қўяпти. Инсон биргина тили билан бошқа бир инсоннинг қўнглини тоғдек қилиш мумкин ёки ер билан яксон қилиши мумкин. Шу сабаб яхши сўзлашга одатланиб, таниган-танимаган кишиларга салом бериб, фарзандларимизга ширинсуханлик бўлиб, оила аъзоларимизга бағрикенглик қилиб, яхши муомалада бўлишликни Аллоҳ насиб айласин”, деди Раҳимберди домла Раҳмонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Раҳимберди домла Раҳмонов

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг