D витамини саратон касаллигининг олдини олиши исботланди

Бу қизиқ

image

D витамини саратон касаллигининг олдини олишда самарали восита бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британия иммунобиологик лабораторияси раҳбари Каэтану Рейс э Соуза “Fox News” телеканалига маълум қилди.

Мутахассиснинг айтишича, сичқонлар устида синов ўтказилган бўлиб, кемирувчиларга D витаминига бой озуқа берилган. Натижада D витамини уларда саратонга қарши иммунитетни кучайтиргани аниқланган.

“Изланишлар натижаси ҳайратланарли. D витамини ичак микробиомини тартибга солиб, саратонга қарши иммунитет бактерияларининг кўпайиши учун қулай шарт-шароит яратди”, дейди эксперт.

Тадқиқотда иштирок этмаган нейро-онколог Шама Фарукнинг айтишича, D витамини натижалари келажакда  саратон касаллигини даволаш ва олдини олишда янги ёндашувлар пайдо бўлишига ҳисса қўшади.

Маълумот учун, тадқиқотда нима учун D витамини ичак микробиомини яхшилашга ёрдам бериши исботланмаган.

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

саратон D витамини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made