Дэвид Бекхэм ЖЧдан қанча даромад олгани маълум бўлди

Спорт

image

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, “Интер Майами” клубининг эгаси Дэвид Бекхэм 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида реклама кампанияларида иштирок этиш орқали 25 миллион доллардан ортиқ даромад олди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Бекхэм мундиалнинг бир қатор учрашувларига ташриф буюрган ҳамда турли халқаро брендларнинг реклама роликларида иштирок этган.

Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, 51 ёшли Дэвид Бекхэм ва унинг турмуш ўртоғи Виктория Бекхэмнинг умумий бойлиги тахминан 2,5 миллиард долларни ташкил этади.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор уч мамлакат – АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ҳамда 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилди.

Мусобақа финалида Испания қўшимча вақтда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигига эришди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ колумбиялик машҳур хонанда Шакира 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида тижорий ҳамкорликлар ва реклама лойиҳалари орқали 17,5 миллион евро миқдорда даромад олгани ҳақида хабар берилганди.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг