COVID-19 ёшариб бормоқда. Қозоғистонда 4 ойлик чақалоқ коронавирусга чалинди
Олам
−
21 Март 2020
16651Қозоғистон Республикасида коронавирус юқтирганлар ичида 4 ойлик чақалоқ ҳам бор. Бу ҳақда Нур-Султон шаҳри Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Кисикова маълум қилди.
“Коронавирусга чалинганлар орасида 4 ойлик чақалоқ ва икки ўсмир бор”, деди Кисикова.
Маълумот учун, Қозоғистонда жорий йилнинг 13 март куни биринчи марта коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Шундан сўнг, Республика раҳбари мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Ҳозиргача Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 53 ҳолат қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 279 267 нафарга етди. Бу касаллик туфайли 11 431 киши вафот этди. Беморлардан 7 913 нафари ёки 5 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касаллик юқтирганларнинг 91 994 нафари бу вирусдан тузалган.
LiveБарчаси