COVID-19: Ўзбекистонда касалланганлар 101 мингдан ошди, 2 бемор вафот этди

Local

−

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 101 минг нафардан ортиб, касалликдан даволанганлар сони 97 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 3 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 201 кишига ортиб, 101 198 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Андижон вилоятида;
  • 12 нафари Бухоро вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида;
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 3 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида;
  • 12 нафари Хоразм вилоятида;
  • 32 нафари Тошкент вилоятида;
  • 87 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 6 нафар;
  • Наманган вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 33 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар;
  • Хоразм вилоятида 4 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97077 (+188) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 695 нафарни ташкил қилди.


Rate Count

65

Rating

3

Rate this article

Share with your friends