COVID-19 га чалинганда ўлим хавфини оширадиган яна бир омил кашф этилди
Саломатлик
−
27 Октябрь 2020
14743COVID-19 билан касалланган беморнинг ҳаётдан кўз юмишига 15 фоиз ҳолатда ҳавонинг ифлосланиши сабаб бўлади. Бу ҳолат, айниқса, Шарқий Осиё ва Европа мамлакатларига тўғри келади, деб ёзмоқда олимлар “Cardiovascular Research” илмий нашрига.
"Одамлар ифлосланган ҳаводан нафас олаётганда, ундаги майда зарралар ўпка орқали қон томирларига киради ва яллиғланиш ва уяли стрессни келтириб чиқаради. Натижада томирларнинг ички юзаси бузилади, улар торайиб, эгилувчанликни йўқотади. Коронавирус организмга худди шу йўл билан кирганда шунга ўхшаш нарса юз беради", дейди тадқиқот муаллифларидан бири Томас Мюнцель.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 7 миллионга яқин одам ҳавонинг турли зарарли моддалар билан ифлосланиши туфайли вафот этади. Олимлар ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг қайси турлари одамлар ва уй ҳайвонлари саломатлиги учун, айниқса, хавфли эканлиги ҳақида ҳали умумий хулосага келишмаган.
Ўпкага қўшалоқ зарба
Мюнцель ва унинг ҳамкасблари ҳавонинг ифлосланиши коронавирус инфекциясига қанчалик таъсир қилишига қизиқиб кўришди. Бунинг учун улар дунёдаги йирик шаҳарлар ҳавосида аэрозолларнинг тарқалишини ўрганишди.
Бунинг учун олимлар ушбу шаҳарларда яшовчиларнинг ўпкасига қанча аэрозол зарралари ва микродроплетлар тушганлигини ва уларнинг нафас олиш тизимига кириб бориши яллиғланиш эҳтимолига қандай таъсир қилишини ҳисоблаб чиқди. Шифокорлар ушбу маълумотлардан ўлимига ҳавонинг ифлосланиши таъсир қилган COVID-19 қурбонлари улушини ҳисоблашда фойдаланишди.
Маълум бўлишича, бу таъсир жуда катта бўлган: масалан, Чехияда ҳавонинг ифлосланиши COVID-19 қурбонларининг тахминан 29 фоизи, Хитой, Германия, Швейцария ва Бельгияда эса 20 дан 25 фоизгача бўлган. Шарқий ва Жанубий Осиё шаҳарларида бу кўрсаткич янада юқори бўлиб, 35-40 фоизга етган.