COVID-19: Ҳиндистонда ўлим ҳолати бўйича антирекорд яна янгиланди
Олам
−
18 Май 2021
8365Ҳиндистонда коронавирусдан кунлик ўлим ҳолати бўйича антирекорд янгиланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган кун давомида Ҳиндистонда COVID-19 ва ушбу вирус билан боғлиқ касалликлардан 4 329 киши вафот этган. Ҳиндистонда коронавирус аниқланган одамлар сони 25 миллиондан ошган.
Шу билан бирга, мамлакатда кетма-кет иккинчи кун коронавирус инфекциясининг 300 мингдан кам ҳолати қайд этилган. Ўтган кун давомида Ҳиндистонда 263,5 мингта янги ҳолат аниқланган.
Ҳиндистон дунёда COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича иккинчи ўринда қолмоқда.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 25,2 миллиондан ошган, 21,5 миллиондан ортиқ бемор соғайган ва 278 мингдан ортиқ одам вафот этган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023