“Comedy club”нинг собиқ аъзоси Россияни тарк этди

Маданият-санъат

image

Россиядаги “Comedy club” ҳажвий шоунинг собиқ резиденти, телевизион лойиҳалар продюсери Гарик Мартиросян Россиядан ўз ватанига кўчиб келганини тан олди. Бу ҳақда МКРУ нашри хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, у Арманистон пойтахти Ереванга иш учун жалб қилинган. У ҳозирда маҳаллий телевидениеда ишламоқда.

"Ўтган йилдан бери мен кўп вақтимни Ереванда ўтказиб келаман ва бу ерда маҳаллий телевидения лойиҳалари устида ишлаяпман. Мен шу пайтгача болалар учун лойиҳалар қилмаганман, лекин тақдир тақозоси билан мен улар устида ишлашга шўнғиб кетдим", дея таъкидлайди Мартиросян.

Маълумотларга кўра, интернетда унинг россиялик радиобошловчи Марина Кравец билан янги “Sweetie” лойиҳасида иштирок этгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ Мартиросяннинг ўзи бу маълумотни тасдиқламаган.

Эътибор бериш керак бўлган жиҳат шундаки, сўнгги бир неча ой давомида Гарик Мартиросян Россия ойнаи жаҳонларида кўриниш бермаяпти. Россия ва Украина ўртасидаги вазиятдан сўнг у ҳазил-мутойибага бой чиқишлар қилишни тўхтатган.

Аввалроқ Россияга қайтганига ҳали кўп бўлмаган эстрада юлдузи Алла Пугачёва эгизак фарзандлари Лиза ва Гарри ҳамроҳлигида Москва-Тел-Авив йўналишида, бир томонлама чипта билан Исроилга учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг