Чув туширилган беларусликларнинг пуллари Ўзбекистонга ҳам юборилгани аниқланди

Олам

image
Россиядан Ҳиндистонгача. Энг кўп фирибгарлар яшайдиган 8 та давлат north_east

Россиядан Ҳиндистонгача. Энг кўп фирибгарлар яшайдиган 8 та давлат

Беларусдаги киберфирибгарлар жорий йилнинг иккинчи чорагида мамлакат аҳолисидан ўмарилган пулларнинг бир қисмини Ўзбекистон банкларига ҳам юборган. Бу ҳақда Беларусь Тергов қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, бундай операцияларнинг 5,9 фоизи Ўзбекистон банкларига тўғри келган.

Ўғирланган маблағларнинг 47,2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистон ва Словакиядан (5,9 фоиз) кейинги ўринлардан Тожикистон (5,8 фоиз) ва Қирғизистон (5,6 фоиз) жой олди.

Бундан ташқари, беларусликлардан ўғирланган пулларни Вьетнам, Малайзия, Люксембург, Исроил ва Чилига ўтказиш ҳолатлари ҳам кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

киберфирибгарлар беларусликлар ўмарилган пуллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг