“Чучвара отмен”. Қарши ҳокими 75 млндан қуруқ қолди
Жамият
−
20 Сентябрь 2023
13582Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қарор ўз вақтида “E-qaror” электрон тизимига жойлаштирилган ва Холбоев томонидан имзо ҳам чекилган эди.
Бироқ мазкур қарор ижро этилмай туриб, тегишли тартибда бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, агентлик томонидан Қарши шаҳар ҳокимининг 25 августдаги қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилган.
“Агентлик фуқаролик жамияти вакилларининг жамоатчилик назорати ва фаол фуқаролик позициясини қўллаб-қувватлайди ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги ҳар қандай кўринишдаги коррупсиявий хавф-хатарларга муросасиз муносабатда бўлишга чорлайди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Нормўмин Холбоев 2019 йилда вазифасидан озод этилган Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фозиловнинг ўрнини эгаллаган. Бунга қадар у Касби тумани ҳокими сифатида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь