Чироқчида ЙПХ автомобили Lacetti билан тўқнашди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 август куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида иккита Lacetti русумли автомобиль тўқнашди. Улардан бири Йўл-патруль хизмати автомобили бўлган.

ЙТҲ соат 15:30 ларда тумандаги “Кўкдала” МФЙ, Хушали қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида юз берган. ЙҲХБ ходими Э.Алиқулов бошқарувидаги Lacetti русумли махсус хизмат автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Ш.Г. бошқарувидаги яна бир Lacetti русумли автомобиль тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи туман прокуратураси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг