Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов ишдан кетяпти
Жамият
−
13 Март
14695Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан кетмоқчи. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Ҳидоятов ўз хоҳиши билан ишдан кетиш бўйича ариза ёзган. У янги ишга ўтаётгани айтилмоқда.
Манбага кўра, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ҳали ҳам Ҳидоятовнинг аризасига имзо қўймаган. Чирчиқ ҳокими эса ҳозирда ўз вазифасини бажаряпти ва бозорлардаги нарх-навони ўрганяпти.
Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 1976 йилда Тошкентда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. 2017-2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018-2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2021 йилнинг январидан ноябригача Тошкент вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилнинг ноябрь ойида вилоят ҳокимлигидан олиниб, Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган.