Чирчиқдаги портлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
Олам
−
04 Октябрь 2022 8830 1 дақиқа
“Maxam Chirchiq” АЖ корхонасининг Синтез цехида содир бўлган чақнаш сабабларини ўрганиш ва келгусида бу каби ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан комиссияга Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов раҳбар этиб тайинланди.
Ҳозирда корхона ҳудудида белгиланган ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 октябрь куни соат 8:30 ларда Чирчиқ шаҳридаги “Maxam Chirchiq” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида портлаш ва ёнғин юз берди. Унда икки киши жароҳатланди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь