Чирчиқда Howo’нинг тиркамаси аҳоли уйини бузиб юборди

3-саҳифа

image

Бугун, 10 сентябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Howo русумли юк транспорт воситасининг автоуловга уланган ярим тиркамаси чиқиб кетиб, йўл четида жойлашган хонадонга бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Қайд этилишича, соат тахминан 16:00 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри “Садриддин Айний” кўчасида 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Howo русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида автоуловга уланган ярим тиркама техник сабабларга кўра чиқиб кетган. Шундан сўнг, тиркама йўл четида жойлашган хонадонга бориб урилиши оқибатида тўхтаган.

Ҳодиса сабабли автомобиль йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланиб, айланма йўллар орқали ҳаракат ташкил этилган. Воқеада фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.

Билдирилишича, ҳозирда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ҳолат бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати тўлиқ тикланган.

Хонадонга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги чироқ устуни ва дарахтга бориб урилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг