Чирчиқда 8-синф ўқувчилари 58 ёшли эркакни калтаклади
3-саҳифа
−
23 Май 2022
16111Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида икки нафар мактаб ёшидаги бола 50-60 ёш орасидаги эркак кишини ҳақорат қилиб, ургани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 17:30 да содир бўлган. 2007 йилда туғилган ва айни вақтда 8-синф ўқувчиси бўлган Н.Л ва Э.А. жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, одоб-ахлоқ номаларига зид равишда Чирчиқ шаҳар 4-кичик ноҳия ҳудудида 58 ёшли Р.А.ни (Юқори Чирчиқ туманида яшовчи) ҳеч бир сабабсиз уриб, безорилик содир этган.
Ўз навбатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган А.Н. (7-синф ўқувчиси) мазкур жараённи уяли алоқа воситаси орқали видео тасвирга олган. Кейинчалик видеолавҳани ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Шунингдек, бугуннинг ўзида ИИБ масъул ходимлари бошчилигида ушбу ўқувчилар яшовчи маҳаллага борилиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла аҳли, уларнинг ота-онаси ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси