Чирчиқда ҳайдовчи “қизил”дан ўтиб, хавфли “манёвр” қилди (видео)
3-саҳифа
−
14:35 4735 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кескин бурилиш қилиб пиёданинг ҳаётига хавф солган Cobalt ҳайдовчиси аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи бир неча қоидаларга амал қилмай, пиёдалар ҳаётига хавф солган. Хусусан, у “яшил” чироқ ёнганида пиёдалар йўлагидан ўтаётган она ва 5 ёшли боланинг қаршисидан кескин бурилиш билан ўтиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЙҲХХ томонидан суриштирув олиб борилган. Унда ҳайдовчи фарзандининг тоби қочгани сабабли юқори тезликда ҳаракатланишга мажбур бўлганини айтган.
“Ўғлимни иссиғи 40 даражага чиққанди. тутқаноқ бериб юборди. Мажбур эдим. Қоидани буздим, узр сўрайман”, деган ҳайдовчи.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси 10-банди (йўл безорлиги) билан айбланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автоулов эса жарима майдонига жойлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Чирчиқ шаҳар жиноят ишлари бўйича судига юборилган, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида ҳайдовчи аёл кўп қаватли уйнинг ҳовлисига кираверишда ўйнаб турган икки болакайни уриб юборганди.
Live
Барчаси