Чирчиқда ҳарбийлар банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлгани айтилмоқда. Мудофаа вазирлиги ҳолатга изоҳ берди
3-саҳифа
−
15 Октябрь 2022
18205Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида 3 нафар ҳарбий хизматчи томонидан банкоматлардан пул ўғирлашга уриниш ҳолати содир этилгани бўйича маълумотлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар тоифасига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларнинг қўшинлар таркибида хизмат қилаётган шахслар киради.
Қўлга олинган ҳарбий хизматчиларнинг Мудофаа вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ, улар Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бўлган.
“Юқоридагиларни инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқатишдан аввал ҳарбий хизматчилар қайси бир вазирлик ёки идора вакили эканлиги аниқлангандан сўнг, аниқ фактларга асосланган ҳолда тарқатилиши мақсадга мувофиқдир. Умумий равишда тарқатилган маълумотлар барча вазирлик ва идораларнинг ҳарбий хизматчилари шаънига путур етказиши мумкин”, дейилади вазирлик муносабатида.
LiveБарчаси