Чинозда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Уларнинг орасида чақалоқ ҳам бор

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Чиноз туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 07:00 да Чиноз тумани, “Хўжа” маҳалласида яшовчи бир оиланинг 3 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этган. Уларнинг орасида 3 ойлик чақалоқ ҳам бўлган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, марҳум фуқаро Б.Й. хонадонида фойдаланилган табиий газдан 7,5 миллион сўм қарздорлиги мавжуд бўлган. Б.Й. хонадонидан газ таъминоти узилганига қарамасдан, ўзбошимчалик билан газ тармоғига уланиб, ундан фойдаланиб келган.

Суд-тиббий экспертизасига кўра, оиланинг уч нафар аъзосида ташқи кўрик вақтида тан-жароҳатлари аниқланмаган, уларнинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Аввалроқ Фарғонада 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made