Фарғонада 3 кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби ахборот берди.

Маълумотларга кўра, вилоятнинг Бувайда туманида ёш келин-куёв ис газидан вафот этган. Куёв 23 ёш экани, келин эса 17 ёшдалиги айтилмоқда. Уларнинг тўйи уч кун олдин бўлган.

Мутахассис томонидан хонадонда мавжуд бўлган иситиш мосламаси ностандарт ҳолатда ўрнатилгани ҳақида хулоса берилган.

“Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, дейилади прокуратура хабарида.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг