Чимкентда ўзбекистонлик эркак отишма содир этди (видео)
Олам
−
20 Февраль 2023 16343 1 дақиқа
Ўзбекистонлик эркак Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида отишма содир этди ва қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 20 февраль куни соат тахминан 14:40 да шаҳарнинг Иляев ва Рискулбеков кўчалари чорраҳасида жойлашган қурол дўконида фавқулодда ҳолат сигнали ишга тушган. Воқеа жойига хавфсизлик ходимлари етиб келган. Бинода полиция ва номаълум қуролланган эркак ўртасида отишма содир бўлган. Соқчилардан бири яраланган.
Воқеа жойига етиб келган патрул полицияси ходимлари ва Турон тумани ИИБ криминал полицияси терговчиси томонидан гумонланувчи қўлга олинган.
Маълум қилинишича, гумонланувчи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Чимкент шаҳрида ижарада яшайди. Ундан ов милтиғи ва ўғирланган зарбсиз “Сайғоқ” карабини олиб қўйилган.
Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь