Чимаев-Уиттакер жанги ҳам бекор бўлди
Спорт
−
14 Июнь
2729Чеченистонлик енгилмас жангчи Ҳамзат Чимаев шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда яна бир MMA жангчиси Муҳаммад Эскерхонов Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
“Ҳар бир қийинчиликдан кейин енгиллик келади”, деб ёзган Эскерхонов.
Қайд этиш жоиз, Чимаев 22 июнь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган UFC турнирида австралиялик Роберт Уиттакер билан жанг ўтказиши керак эди, бироқ Ҳамзат жароҳат олгани боис жанг бекор қилинди.
30 ёшли Чимаев MMA'даги фаолияти давомида жами 13 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Чимаев олти марта рақибларини нокаут билан мағлуб этган. Ўтган йилнинг октябрь ойида UFC 294 турнири доирасида бўлиб ўтган сўнгги жангида спортчи Камару Усмон билан тўқнаш келиб, ҳакамлар қарорига кўра рақибидан устун келган. 33 ёшли Уиттакер ҳисобида 25 ғалаба ва 7 мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрегор-Чендлер жанги бекор қилингани хабар қилинганди.