Чилонзордаги дорихонадан сотувчини дўппослаб, 18 миллионни ўмаришди
Жамият
−
04 Декабрь 2019
10912Пойтахт Тошкентда юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган бир гуруҳ жиноятчилар жорий йилнинг 21 ноябрь куни дорихонани ўмарганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда, 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда, Чилонзор тумани 18 мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага кириб, сотувчи 28 ёшли Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16.500.000 сўм ва кассадаги 1.500.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И. ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси