Чилонзорда маошини ололмаган ободонлаштириш ходимлари ҳокимликка тўплангани айтилмоқда
Жамият
−
17 Декабрь 2021
6603Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳокимият олдига тўплангани акс этган видео тарқалди.
Қайд этилишича, ишчилар ойликларини тўлиқ миқдорда олишмаётгани ва кечикаётгани сабабли норозилик билдиришмоқда.
Тармоқда тарқалган видеога келтирилган изоҳда, ободонлаштириш ходимларига масъуллар “қаерга борсанглар боринглар, пул йўқ!” дейишган.
Бундан ташқари, ободонлаштириш ходимлари уларга ишлаш учун етарли шароит яратилмаганидан ҳам шикоят қилган. Хусусан, ишчилар уларга ҳаттоки ҳожатхона йўқлиги, кафе ва ошхоналар эса ўз ҳожатхонасига киргизмаслиги, шунингдек одамлар ҳам автобусга чиқармасдан улардан жирканаётганини таъкидлашган.
Мазкур видео юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
LiveБарчаси