Чилонзорда кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги дарахтлар ёппасига кесилаётгани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳақиқатдан туманнинг Лутфий кўчасида қуриб қолган дарахтларни кесиш жараёнлари давом этмоқда.

“Ижтимоий тармоқда келтирилганидек, ёппасига дарахтлар кесилмаяпти. Аксинча, биз 16 сентябр куни ва айнан бугун ҳам ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилганимиздек, Тошкент Ботаника боғининг дарахтшунос мутахассиси ҳамда туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулларининг асосли хулосалари ва аҳолининг қуриб қолган дарахтларни кесиб олиш кераклиги ҳақидаги мурожаатларини ҳам эълон қилган эдик”, дейилади муносабатда.

Билдирилишича, айни шу хулосалар асосида қуриб қолган ва куз-қиш давридаги ёғингарчиликлар пайтида ағдарилиб кетиши оқибатида йўловчиларнинг ҳаёти ва транспортларига жиддий зарари тегиши мумкинлиги учун дарахтларни кесиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Сизлардан асоссиз хабарлар тарқатмаслигингизни сўраймиз ва бундай сохта маълумотлар тарқатганлик учун қонун доирасида жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз. Айни дарахтларни кесиш жараёнларидан олинган видео ва фотосуратларни тақдим этяпмиз. Кўришингиз мумкинки, дарахтлар қуриб қолган, сал шамол бўлса йўловчилар ва транспортларнинг устига қулаб тушиб, инсон ҳаётига жиддий хавф солувчи нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин”, дейилади ҳокимлик муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзор дарахткушлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг