Чилонзорда фавқулодда “свет” ўчди
Local
−
05 September 3397 1 minute
Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида электр узилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган.
Оқибатда Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October