Чет элга ишга юбориш тизими хусусий секторга тўлиқ ўтказилади (видео)
Жамият
−
14:22 974 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш масаласи энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент бугун, 2 ноябрь куни меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда сўз очди.
Қайд этилишича, янги тизимда хорижда юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликка 1,5 млн сўм рағбат пули тўланади. Ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади.
Шунингдек, чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади.
Эвазига хусусий бандлик агентликлари тўлиқ шаффоф тизимда ишлайди ва уларнинг рейтинги юритилади. Фуқаронинг аниқ ишга жойлашиши, ҳуқуқлари таъминланиши, юқори даромад топиши ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезон бўлади.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь