Чет элда таҳсил оладиган талабаларга маслаҳат берилди
Жамият
−
24 Июнь 2020
7024“Нега халқаро авиақатновларга рухсат берилган бўлса-да, лекин ҳеч қандай парвоз амалга оширилмаяпти? Чет элда таҳсил оладиган талабалар нима қилишади?”. Худди шу савол билан АОКА штабида ўтган брифингда мурожаат қилинди.
Таъкидланишича, 15 июндан Ўзбекистон Республикаси махсус комиссияси қарори билан халқаро авиақатновларга рухсат берилган бўлса-да, мунтазам парвозларни тиклаш ва амалга ошириш давлатларда кузатилаётган эпидемик ҳолат ҳамда хорижий мамлакатларда қўйилган чеклов чоралари, виза бериш тартиби, санитария талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, Туркия, Россия, БАА, Жанубий Корея, Хитой ва Қозоғистон давлатлари билан июль-август ойлари давомида дастлабки босқичда халқаро йўналишларда паритет тамойили асосида ҳар бир томондан мунтазам парвозларни тиклаш бўйича таклифлар Республика махсус комиссиясига тақдим этилган.
“Шундан келиб чиқиб, талабалар фақат Республика махсус комиссияси томонидан рухсат этилган йўналишлардан фойдаланган ҳолда, таҳсил олиш учун чет элга кетишлари мумкин”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси